Ёрдам

12:40 / 22.03.2017 | Савол | 1990
Ассалому алайкум! Мен 18 ёшдаман. Юзимни баъзи жойларида соқол чиқмаган. Соқолни тез-тез олиш, соқол сийрак ва чиқмаган жойларни қалинлашишига ва соқол чиқишига сабаб бўладими? Ёки тез-тез соқол олишнинг фойдаси йўқми?
Шифокор:
Ва алайкум ассалом!
Соқолнинг ўсиши генетик омилларга ҳамда организмнинг гормонал ҳолатига боғлиқ . Қондаги андрогенлар миқдорининг камлиги соқолнинг йўқлиги ёки унинг сийраклигига олиб келиши мумкин. Соқолларни тез-тез олиб ,қириб туриш уларни қалинлашишига сабаб бўлмаслиги исботланган. Чунки соқол толаларининг пиёзчаси терининг анча чуқур қатламларида жойлашган бўлиб, қириш вақтида уларга таьсир ўтказила олинмайди. Толаларнинг қалинлиги ва ўсиш сурьати эса айнан шу пиёзчаларнинг қай даражада қон айланиши билан ва керакли микроэлементлар билан таьминланганлигига боғлиқ. Сизга тавсиям-қонни тестостерон гормонига текширтиринг ва андролог маслаҳатини олинг. Спорт билан шуғулланинг ,витаминлар ва микроэлементлар комплексини қабул қилинг , юз соҳасига репейное масло суринг ,дорилардан миноксидил воситаси ёрдам бериши мумкин