Кофир

10:41 / 26.10.2017 | Moh | 1331
Ассалому алайкум! Қандай инсон кофир ҳисобланади?
Бир одам Аллоҳни, унинг ягона илоҳлигини, Қуръонни тан олади. Яъни инкор этмайди. Бисмиллаҳ дейди, Алҳамдулиллаҳ дейди, «Аллоҳ, Ўзинг асра» дейди, бироқ, намоз ўқимайди, аёлига зулм қилади, ароқҳўр ва бошқа кўплаб ёмон хислатларга эга бўлса, у кофир эмасми?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Куфр инкор қилишдир: Аллоҳни, Унинг сифатлари, фаришталари, пайғамбарлари, китобларини, Қуръон ва мутавотир ҳадисда келган маълумотларни инкор қилса, кофир бўлади. Аммо сиз айтган каби амалларнинг фарзлигини тан олсаю, уни бажармаса, унда осий бўлади. Валлоҳу аълам