Ассалому алайкум! Ассалому алайкум Одинахон опа! «Зикр ахлидан сўранг» китобининг 1-жузидаги 59-саволнинг жавобига тушинмадик. Жавобда: «Олдинги қазо намозларини ўқиётган одам тўрт ракъатли фарз намозининг тўрт ракъатида ҳам зам сура ўқиш керак» дейилган. Шуни тушунтириб берсангиз. Кейин ўша жавобда «тайинли қазо намози ва маьлум намознинг қазоси» дейилган, илтимос шуни ҳам тушунтириб беринг. Олдиндан раҳмат
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм «Фатавои оламгирия» китобида ёзилишича, агар ўқилаётган қазо намоз тайинли бўлмаса, тўртала ракъатида ҳам зам сура қилинади. Агар маълум намознинг қазоси ўқилаётган бўлса, тўрт ракъатли фарз намознинг фақат икки ракъатидагина зам сура ўқилади. Валлоҳу аълам.
Ва алайкум ассалом. Бир одамнинг ўқилмаган қарз намозлари бор. Аммо қайси ва қанча намозни қазо қилганини аниқ билмайди. Мана шу ҳолатда тайинли эмас ҳисобланади. Шунинг учун қазони нафл каби ўқийди ва ҳар ракъатига зам сура қўшади. Нафл намоз қазо намозларнинг ўрнини тўлдириб юборади. Аввалги икки ракъатгагина зам қилиб ўқиган намозлари фақат тўрт ракъат фарз ўрнига ўтиб, бошқаларига ўтмайди. Шу сабабдан ҳар ракъатга зам қўшилади. Аммо қачон, қайси ва қанча намозни қазо қилганини аниқ билса, мисол пешин ва хуфтоннинг фарзи каби, унда тўрт ракъатли намознинг аввалги икки ракъатига зам қўшади холос. Валлоҳу аълам