Климакс

21:47 / 01.11.2017 | Moh | 1945
Ассалому алайкум!
Ҳурматли шифокор!
Климакс даври бошланганда аёл организмида унинг ноҳуш аломатлари сезилса бу даврни енгиллаштирадиган омиллар мавжудми? Онамда климакс бошланганига чамаси 2 йил бўлган. Унинг аломати: тананинг бирданига қизиб кетиши - ҳар куни безовта қилади. Кундузи қизиб кетса бетобдек аҳволга тушиб қолади. 1 соатларда ўзига келиб қолади. Тунда бўлса - уҳлолмай чиқади. Тананинг қизиши бирданига бошланиб, пастдан юқорига, мияга қадар тезлик билан қизиб кетади. Кун давомида тез-тез содир бўлади. Бундай ҳолатда нималарга эътибор бериш керак? Бироз бўлсада ёрдам берадиган усуллар ёки дори дармонларни тавсия этсангиз.
Олдиндан раҳмат!
Шифокор:
Ва алайкум ассалом ва роҳматуллоҳ. Климактерик давр эстроген ва прогестерон гормонлари миқдори ўзгариши (камайиб бориши)билан боғлиқ. Бу вақтда мустақил ёки узун-қулоқ маслаҳатлар ила даволаниш мумкин эмас, чунки гормонлар миқдори дастлаб аниқланиши, кичик тос аъзолари УТТ текшируви ўтказилиши ва албатта гинеколог тавсияси билан унинг назоратида даволаниш лозим. Шундагина натижангиз аъло бўлади ин шаа Аллоҳ