Намоз

20:30 / 03.11.2017 | zilola Akhmedova | 1437
Ассалому алайкум! Ҳурматли устоз, сиздан бир нарса сўрамоқчи эдим. Бир дугонам табибга бориб белини даволатди. Қандайдир сарёғ билан массаж қилган, ҳуллас Аллоҳнинг марҳамати билан шифо топди. Лекин 55 кун ювинмасликни тайинлабди. Намозларни ташлаб қўйди. Шунга нима маслаҳат берасиз? 55 куни ичида бормизми йўқми, буни билмаймиз… Таҳорат олиб намоз ўқиса бўладими?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Намозни ўқимай қўйиш мутлақо ножоиз. Аллоҳ таолонинг бандаларига раҳмати кенг. Тик туриб ўқий олмаганга, ўтириб, унга ҳам қодир бўлмаганга, ётиб ўқишга рухсат берган. Шуниндек, ғусл ёки таҳорат қила олмайдиганга таяммум қилишга рухсат берган. Аммо намозни ўқимай ташлаб қўйиш у ёқда турсин, ҳатто ўз вақтидан кечиктириб ўқишга мутлақо рухсат йўқ. Банда ҳар бир ракъат учун сўралади. Қиёматда аввал сўроқ савол қилинадиган амал намоздир. Таҳорат қилиб намоз ўқисин. Ғусл вожиб бўлиб қолса, таяммум қилсин. Валлоҳу аълам