Ассалому алайкум! Беминнат ёрдамларингиздан Аллоҳ рози бўлсин. Маълумки болани таҳорат билан эмизишнинг ўз самараси ва фазли бор. Аёл киши нифос қони кўраётган муддатда таҳоратли бўлмайди. Ундай пайтда ҳам таҳорат қилса таҳоратли ҳисобланадими ёки эмизаверса ҳам ўша фазлга эга бўладими? Агар кечаси таҳорат билан ухлаган бўлсаю кечаси ёки эрталаб болани эмизишга тўғри келса таҳоратсиз эмизган бўлиб қоладими ёки фақат кундузлари таҳорат билан эмизиш назарда тутилганми? Жуда чуқурлашиб ёки ноўрин савол берган бўлсам олдиндан узр сўрайман
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Таҳоратли эмизиш фазилатли иш, аммо мажбурият эмас, шарт ҳам эмас. Ҳайз, нифос, уйқу пайтида таҳоратлик бўлинмайди, бунинг имконияти ҳам йўқ. Имкон бўлганда, бемалол таҳорат билан эмизилаверади. Валлоҳу аълам!.