Ассалому алайкум! Эр аёли учун беэътиборлиги, вақт ажратмаслиги, уйга жуда кеч келиши, аёли билан ҳамсуҳбат бўлишни хоҳламаслиги учун ҳам гуноҳкор бўлиши мумкинми? Бундай вазиятда кўп аёллар ўзи истамаган ҳолда эрининг хиёнатидан шубҳаланиб қолиши мумкин. Ёки бу зулмми? Шу нарса ҳақида саҳиҳ ҳадислар борми?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Эрдан меҳрни, эътиборни бундай талаб қилиб олинмайди, яъни айблов ва миннат билан. Аввало аёл ўзи эътибор ва меҳрга лойиқ бўлиши керак. Аёл эркак учун уйда сокинлик яратиб берса, мазкур нарсаларга талабсиз ҳам эришиши мумкин. Валлоҳу аълам!.