Линза

19:45 / 14.11.2017 | Ummu Soliha | 2047
Ассалому алайкум! Кўриш қобилиятим дуруст эмаслиги сабабли линза тақаман. Линза кўзимдалигида таҳорат олсам қабул бўладими? Аллоҳ яхшиликлар ила сийласин
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Кўзнинг ичи таҳорат қилинганида ювилмайди. Шу сабаб линза бўла туриб олган таҳоратингиз қабул бўлади. Валлоҳу аълам