Фарзандим намоз ўқиши учун қандай йўл тутай?

11:01 / 20.11.2017 | Ҳадича | 2345
Ассалому алайкум! Фарзандларимиз намозни ўз вақтида адо этишларии учун қандай йўл тутмоқ керак? Мен айтмасам ўқишмайди. Каттаси 14 ёш, кичиги 10 ёшда. Қуръонни ҳам намозни ҳам ўрганишди-ю, лекин хоҳиши йўқдек. Мени мажбурим билан.

Маслаҳатингизни аяманг. Жавоб учун олдиндан раҳмат. Бошлаган ишингизни Аллоҳ барокатини берсин
Педагог:
Ва алайкум ассалом! Аввало камчиликни ўзингиздан қидириб кўринг. Ҳалол ризқ, ўзингиз ибодатда ўрнак бўлиб Аллоҳдан уларнинг қулфу дилларини очилишини сўраб дуо қилинг.
Ибодатни мажбурлаб қилдирилмайди. Акс ҳолда бола намоз ўқиётганга ўхшаб фақат ўтириб туриши мумкин. Сиз «Исломга бағшида умр» ва «Фарзанд тарбияси» номли китобларни ўқисангиз анча маълумотлар оласиз ва фарзандларингизга тўғри муомалада бўласиз. Фарзандларингизни қаттиқ уришманг. Кўп дуо қилинг. Ухлаганларида "Оятал курсий", "Ихлос", "Фалақ", "Нас" сураларини ўқиб бошлари, елкалаини силаб қўйинг