Машина ҳайдашимга қайнонам қарши

10:55 / 22.11.2017 | Нилуфар80 | 1873
Ассалому алайкум! Мен олий маълумотлиман, давлат ишида ишлайман. Саволим шуки, эрим машина ҳайдашимга рухсат берганлар, фарзандларимни мактабга олиб бораман, ишга бораман машинамда. Лекин қайнонам ва кайн акам машина ҳайдашимга қарши. Қайнонам "Мени айтганим бўлади", деб туриб оляпти, жанжал қиляпти. Муқаддас ислом динимизда ҳам рухсат йўқ дейилмаган экан. Менга маслаҳат беринг, машина ҳайдамай десам узоғимни яқин қиляпти, бу ҳам Аллоҳнинг бир неъмати ундан фойдаланишга ҳақлиманми? Ёки қайнонамнинг қайсарлиги сабаб воз кечайми?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Агар турмуш ўртоғингиз шунга рози бўлсалар, оналарини ўзлари кўндирсинлар. Бу ишга бўлган эҳтиёжни, номаҳрамлар билан юришингизни истамаётганларини айтсинлар. Валлоҳу аълам