Ассалому алайкум! Икки ёшли қизимнинг ўнг кўзида сўнги уч-тўрт ойдан буён ғилайлик аломатлари намоён бўлмоқда, авваллари бу ҳол ҳеч кузатилмас эди. Тили ҳам кеч чиқяпти, икки ёшдан ошса ҳам тушунарсиз сўзлар орқали фикрини билдиради. Бунинг сабаби нимада?
Шифокор:
Ва алайкум ассалом ва роҳматуллоҳ. Кўпинча бу ҳолат тўғуруққача ва кейинги вирусли тумовлар, бош мия жароҳатлари, токсоплазмоз каби ҳасталикларда кузатилади. Гапиришидаги тушунарсиз сўзлар талаффузи марказий асаб тизими нутқ маркази ривожланишидаги ўзгаришлар билан боғлиқ. Буни ортга сурмай тезда албатта окулист (кўз шифокори), инфекционист ва невропатолог шифокорга кўрсатинг. Қиз бола бировнинг ҳасми-айбли бўлиб қолмасин. Аллоҳ шифосини комил қилсин