Ассалому алайкум! Ман кундузи сустлашиб кечаси фаол бўлиб қоламан. Бу нимадан ва чораси қандай?
Шифокор:
Ва алайкум ассалом ва роҳматуллоҳ. Бу ҳолатингиз асаб тизимининг фаолияти билан боғлик. Бундай вазиятда нейросонография текшируви ўтказилади, яъни сизга зарур электродлар ўрнатилиб, тун давомида миянинг фаол қисмлари иши кузатиб ёзиб олинади. Тахлил натижаси ўзгаришларига мувофиқ невролог врач керакли даво чорасини танлашда сизга ёрдам беради. Мушкулингизни Аллоҳ осон ечимли қилсин