Ассалому алайкум! Чақалоғимнинг ахлати ёки сийдигини ювиш таҳоратимни бузадими?
Ва алайкум ассалом. Бузмайди. Чақалоқнинг ахлати ёки пешоби таҳоратни бузувчи омиллардан эмас. Ўша нажосат баданингиз ёки кийимингизга текса, ўша жойни тозалаб ювсангиз, етарли бўлади. Валлоҳу аълам.