Бировни дилини оғритиш

05:59 / 19.12.2017 | Madinam95 | 2176
Ассалому алайкум! Опа бир инсондан дилим қаттиқ оғриди, аслида сабабини ўзим ҳам яхши тушуна олмадим. Нима учун яқин инсонга айланиб, ичимдагиларни билиб, меҳрибон кўриниб бирданиги йўқ бўлди. "Ҳар бир ишда ҳикмат бор", дейишади албатта, аммо ўйламай деганим сари ҳаёлим кетиб қоляпти, дилим жуда қаттиқ оғриди. Ўз опамга ишонгандек ишонч билдирган эдим, бора-бора ҳеч кимга ишончим қолмаяпти
Руҳшунос:
Ва алайкум ассалом! Бу воқеани унутишингиз учун озроқ вақт талаб қилинади. Гоҳида дўстларимиз, қариндошларимиз, болаларимиз ёки турмуш ўртоғимиздан нафратланиб қоламиз, дилимизни қаттиқ оғритиб қўйишса албатта. Нима учун яқинларимиз дилимизни оғритиб, бизни тушунмай қолишади? Бунинг сабаби фақат битта. Уларга қалбимиздан жой берганимиз учун. Ваҳоланки, қалб Аллохникидир. Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ ўргатган дуоларини эслатаман: "Аллоҳим, қалбимга сенга ва ҳабибинг Муҳаммад алайҳиссаломга бўлган мухаббатдан бошқа мухаббатни сиғдирмагин!”. Кимнидир қаттиқ яхши кўриш керак эмас. Яхшилик қилсак ҳам Аллоҳ учун қилишимиз керак, шунда у инсондан бизга яхшилигимизга яраша жавоб қайтишини кутмаймиз. Валлоҳу аълам!.