Қалампир инс-жинсни ҳайдайдими?

13:10 / 21.12.2017 | Ҳадича | 1494
Ассалому алайкум! Уйда қалампирларни ипка тизиб, шода қилиб илиб қўйгандим. Орадан 2 ой ўтиб улар қуриб қолган экан ва таракан бироз устини қора доначалар (хожати) билан расво қилибди. Уни ювиб еса бўладими? Қалампирларни уйларга баъзилар инс-жинс нари бўлиши ёки уйга қандайдир барака келиши учун илишади. Бу гаплар қанчалик рост? Жавобингиз учун раҳмат
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Ювиб ташлаб еса бўлади. Бу гаплар асоссиз, бидъатдан бошқа нарса эмас. Валлоҳу аълам