Ассалому алайкум! Ёшим 25 да. Мени йиллар давомида озғинлик қийнаб келади. Турмушга чиқмасимдан олдин, яъни 16, 17 ёшлик пайтим вазним 39 кг. эди, ҳозир 2 та фарзандим бор. 4 ёш ва 1 ярим ёш лекин ҳалигача 39, 40 кг. атрофидаман, негадир ҳеч ўзгармайман. Кўпчилик "Кам ейсиз, шунга семирмагансиз", дейди. Лекин ундай эмас. Овқатдан деб ўйламайман. Тахминимча гижжам ҳам бор. Хар ҳил дорилар ҳам ичдим. Тиббий йўл билан ҳам дори-дармон тайёрлаб ичдим, лекин фойда топмадим. Менимча шу биргина гижжа бунчалик семиришни хоҳлаган инсонни семиртирмай қўймаса керак. Сизни маслаҳатингиз, тавсияларингиз керак, бу касалликми семирмаслик? Шундай инсонларни биламан оддий сув ичса хам семиради ёки истаган пайт озгина парҳез билан озади. Мен уларга жуда ҳавас қиламан. Менга маслаҳат берсангиз. Олдиндан раҳмат
Шифокор:
Ва алайкум ассалом! Малол демасангиз 240 07 85 рақами орқали мен билан боғланинг, баъзи саволларим бор. Ҳурмат ила Нилуфар Махамаджоновна