Шўхлик

07:27 / 29.12.2017 | Ummu Maryam | 2042
Ассалому алайкум! 3 ёшдан ошган ўғлим бор. Ниҳоятда шўх, ҳеч тек ўтирмайди. Чарчаб кетаман орқасидан югуравериб. Тартибсиз бўлиб қоляпти деб қўрқяпман. Кўп ураман, баъзида шўхликларига чидай олмайман. Қандай қилиб тўғри йўлга солсам бўлади? Роббимдан ҳамиша фарзандларимга ҳусни хулк сўрайман
Педагог:
Ва алайкум ассалом! Боланинг шўхлиги яхши, лекин шум бўлмасин. Бола ўзидаги энергияни чиқариши керак. Сиз уни боғчага беринг. Болага бола керак-да! Ёки ўзингиз вақти келганда бирга ўйнашингиз керак. Лего ўйинчоқлардан турли нарсалар ясашни ўргатинг. Рангли қалам, расмли китоблар олиб бериб бўяшни ўргатинг.
Бисмиллаҳни ўргатинг, «Фотиҳа», «Ихлос» сурасини ёдлай олади ўргатсангиз. Кечқурун яхши эртак айтиб ухлатинг. Сўнг «Ихлос», «Фалақ», «Нас» сураларини ўқиб бош, елкаларини силаб дам солинг.
Болани айниқса 7 ёшгача уриб бўлмайди. Юзига урсангиз бемеҳр бўлиб қолади, эҳтиёт бўлинг.
Сиз «Исломга бағшида умр» деган китобни ўқиб чиқсангиз фарзандингизни тарбиялашда анча фойдали маслаҳатлар оласиз