Ҳомиладорлик

18:47 / 30.12.2017 | Ummu Soliha | 1426
Ассалому алайкум! Саволларим:
1) Ҳомиладор аёл неча ойдан токсикоз бўлади?
2) Ҳомила икки ойлик вақтида аёлнинг у-бу нарсалар егиси келиши мумкинми?
3) Ҳомиладорлик ҳамма аёлларда бир ҳил кечадими?
Олдиндан раҳмат
Шифокор:
Ва алайкум ассалом ва рохматуллоҳ. Ҳомиладорлик аслида ҳамма аёлларда ҳам токсикоз билан кечмайди. Ҳомиладорлик токсикози эса 2 турли бўлади:
1. Илк (эрта) муддатда ривожланган токсикоз - ҳомиладорликнинг илк кунларидан бошлаб то 12 ҳафталикка етгунга қадар кузатилади. Бунда кўп ухлаш, ҳидларга юқори сезгирлик, сўлак оқиши, қусиш кўп кузатилади.
2. Кечки ҳомиладорлик токсикози - ҳомиладорликнинг 2-триместри (яъни 3 ойлиги)дан бошланиб, то туғуруққача давом этиши мумкин.Бу турида эса қон босимининг ортиши, кучли бош оғриғи, қўл-оёқлар шишиб кетиши, пешоб ажралишида муаммолар, оғир асоратларга олиб келиши кузатилади.
Ҳомиладорлик исталган санасидан аёлнинг у ёки бу нарсани суюб истеъмол қилиши кузатилган. Бунда муаммо йўқ, аммо ҳаддан ошиш ҳоллари аллергизацияга сабаб бўлгани боис эҳтиёт бўлган маъкул.
Ҳомиладорлик барчада бир ҳил кечмайди. Бу каби оддий саволлар гинекологдан сўралгани маъқул. Шариатга доир ҳукмлар ва замонавий тиб тўқнашган ҳолларда сайтга мурожаат этишингиз ўринли бўлади