Қўрқув

13:01 / 22.03.2017 | Савол | 2228
Ассалому алайкум! Менга психолог маслаҳати жудаям зарур илтимос ёрдам беринг. Кечалари қўрқувдан ухлолмаяпман, тушимга рухлар кириб, мени бўғгандек бўляпти. Ёнимда одам бўлмаса умуман ухлолмай қоляпман. Бу нимадан? Буни бартараф қилиш учун нима қилиш керак. Ёшим 20 да
Руҳшунос:
Ва алайкум ассалом . Сиз психологни қабулиги боришингиз керак , буни уятли жойи йўқ .
Аввало ибодатларингизни тартибга солинг, уларни вақтида бажарилишига эьтибор беринг , тонгда ва кечда ўқиладиган дуоларни давомий бўлишини таьминланг .Ухлашдан аввал Оят-ал Курсийни ўқиб ётинг , уни ўқиш сабабли Аллоҳ муҳофаза фаришталарини вакил қилади , улар Аллоҳнинг изни билан тонггача сизни турли шайтонлардан муҳофаза қиладилар. Яна » Фотиҳа » сурасини ва » Ихлос » , » Фалақ » ва «Нос » сураларини 3 мартадан кафтингизга ўқиб ,дам уриб ўзингизга суртинг .Қурьон Оламлар Рабби томонидан мўьмин ва мўьминаларга шифо ва раҳмат қилиб юборилган .
Дори -дармонлардан зверобой дамламасини , Афабазол препаратини 3 маҳал ичиб туришингиз мумкин. Кечки томон турли агрессив характердаги телевизион томошаларни кўрманг ва овқатланибоқ дарров ётманг