Ассалому алайкум! Айрим мусулмон давлатларида қизларни суннат қилиниши ҳақида эшитиб қолдим. Айтингчи, ислом динида бундай нарса борми?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом!
2458. Умму Атийя розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
«Бир аёл Мадинада хатна қилар эди. Бас, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам унга:
«Унча таг олма. Ана шундай бўлиши аёл учун лаззатбахш ва эркак учун маҳбубдир», дедилар».
Абу Довуд, Табароний ва Ҳоким ривоят қилганлар.
Ҳокимнинг лафзи:
«Мадинада Умму Атийя деган аёл бор эди. У қизларни хатна қиларди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам унга:
«Эй Умму Атийя! Хатна қилгин. Таг олма. Чунки бу юзга жамол, эрга лаззат бахш этур», дедилар».
Шарҳ: Бу ривоятда қизларни хатна қилиш ҳақида сўз юритилмоқда. Бу иш иссиқ ўлкаларда Исломдан олдин ҳам кенг тарқалган одат эди. Биз ўрганаётган ҳадиси шарифдан қизларни хатна қилиш одатини динимиз ҳам иқрор қилгани кўриниб турибди. Бу ҳақда бошқа ривоятлар ҳам бор.
Имом Аҳмад ривоят қилган ҳадиси шарифда Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Хатна эркакларга суннат, аёлларга икромдир», деганлар.
Қизларни хатна қилганда фаржларининг ичидаги ўсимтанинг учидан бир оз кесилади. Бу хатнанинг нима учун қилиниши ҳадиси шарифнинг матнида айтиб ўтилди. Уламо аҳли қизларни хатна қилиш иссиқ ўлкаларга хос эканлигини ҳам таъкидлаб ўтганлар.
Ҳозирда ғарбдаги баъзи кучлар, хусусан, аёллар ташкилотлари қизларни хатна қилишга қарши катта сафарбарлик ўтказмоқдалар. Чунки одатда ғарбликларнинг мижозлари суст бўлиши ҳаммага маълум. Улар бу нарсани Ислом дини томонидан аёлларни хорлаш, уларнинг соғлигига зарар етказиш, деб васф қилмоқдалар. Бунга ғарбпараст шарқликлар ҳам қўшилишмоқда.
Энг қизиғи, баъзи биладиган кишиларнинг таъкидлашларича, ғарбнинг ўзида аёллар ўртасида жимоъ пайтида ҳузурни зиёда қилиш мақсадида баданнинг ҳассос жойларига, жумладан, фаржларга тамға бостириш ёки шунга ўхшаш ишларни қилдириш кўпайиб бормоқда экан