Ассалому алайкум! Аллоҳ илмингизга барака берсин! Мўъмин киши бировларни, ҳатто кофир бўлса ҳам лаънатлаб бўлмаслиги ҳақида ҳадис ўқиб қолдим. Агар "сени Аллоҳга солдим, ишингни Аллоҳ ҳал қилсин" деб юборилса бу ҳам лаънатлаган бўлиб қолмайдими? Жавобингиз учун раҳмат!
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Лаънат бўлмайди, аммо бунда дуоибад маъноси бор. Ундан кўра Аллоҳдан инсофу тафиқини, ҳидоятини сўраган афзал. Валлоҳу аълам