Пластик карточкадан фойдаланиш

14:58 / 20.01.2018 | Ummu Yahyo | 1250
Ассалому алайкум! Жияним билмай пластик карточкани ечиб бераётган кишилар билан пул ишлаб қўйибди. Бунинг ҳаромлигини эшитгач пулни эгаларига қайтариш учун қидириб тополмабди. Энди пулни нима қилишни билмаяпти. Бу бошқаларга ҳам ибрат бўлсин деб, шу масаланинг ҳукмини сизлардан сўраяпман. Жияним қандай йўл тутсин?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Ана ўша пулларни садақа қилиб бериб юборсин. Савоби эгаларига бўлади. Агар эгаларини учратиб қолса, розиликларини олади, истасалар пулларини беради, истасалар, номларинидан чиқарилган садақага рози бўладилар. Бу уларнинг ихтиёрлари. Энг муҳими астойил тавба қилсин. Валлоҳу аълам