«Гано шифо» маҳсулоти ҳақида

08:25 / 22.01.2018 | sobriya. | 2574
Ассалому алайкум! Ассалому алайкум ҳурматли шифокор, Аллоҳ беминнат қилаётган хизматларингиздан рози бўлсин ва бу хайрли ишингизни давомли қилсин. Аввало қимматли вақтингизни аямай саволларимизга мунтазам жавоб бераётганингиз учун миннатдормиз. Сизлардан бир масалада ёрдам сўраб мурожаат қилмоқчиман, ҳозирда «Гано шифо» деган ном остида бир қанча маҳсулотлар омма орасида даво мақсадида тавсия қилинмоқда, шу маҳсулотлар хақиқатдан ҳам шифо берадими ва таркиби ҳалолми? Қимматли вақтингизни аямай шу масалага ойдинлик киритиб беришингизни илтимос қилиб сўрайман. Олдиндан раҳмат, Аллоҳдан бу йўлда сизларга куч қувват сўраб қоламан
Шифокор:
Ва алайкум ассалом ва роҳматуллоҳ. Омийн, барчамиздан.
«Гано» маҳсулотлари биологик фаол моддалар гуруҳига киради. Улар асосан Ганодерма (Линчжи) замбуруғидан тайёрланади. Ишлаб чиқарувчининг берган маълумотига асосан таркибида замбуруғ ва ўсимликлар бор. Самарасига келсак, трайл текширувлардан ўтмаган, яъни 6000 дан кам бўлмаган истеъмолчи дунёнинг етакчи 5-6 мамлакатида бир вақтда истеъмол қилиб, холис баҳони қайд этишлари орқали олинган натижа, хулосалари йўқ. Бу моддаларни озуқага қўшимча сифатида профилактика учун қўллаш мумкин, аммо оғир ҳолатлар ва ҳасталикларда юқори самара беради, дея умид боғламанг. Саломат бўлинг, Роббим паноҳига