Ассалому алайкум! «Эр хотини яқинлик қилиш учун чорласа, хотин рад қилса ўша кеча етмиш минг фаришта у аёлни лаънатлайди», дейишади.
Саволим: бир эркак аёлини маст ҳолида чорласа, аёл рад этса, шунда ҳам у аёлни фаришталар лаънатлайдиларми? Бу ҳолатда аёл қандай йўл тутиши керак?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Маст ҳолатдаги эрнинг бу истагига итоат қилинмайди. Чунки у маст бўлиб осий бўлиб турибди ва маст ҳолатдаги яқинлик оқибатлари зарарлидир. Валлоҳу аълам