Учуқ

07:20 / 31.01.2018 | Феруза | 1434
Ассалому алайкум! Нима сабабдан лабга учуқ чиқади? Ўғлим 21 ёшда, деярли хар 2 ойда лабига учуқ чиқади. Уни олдини олиш мумкинми? Ёки катталашмасидан қайтариш мумкинми? Қандай даволаниш мумкин?
Шифокор:
.Бу ҳасталик қўзғатувчиси -«Герпес лабиалис» деб аталади. Давоси бор.
Иммунология ИТИ га мурожаат қилиб қон топшириш ва иммунолог даво курсини (вирусга қарши ва иммун ҳимояни кучайтирувчи) ўтказиш кифоя. Энг муҳими захдан қочиш лозим. Шифоингизни комил қилсин