Киприк ўстирувчи мойлар ҳақида

20:41 / 06.02.2018 | UmmuBakr | 2010
Ассалому алайкум! Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ! Ҳурматли шифокоримиз, менинг киприкларим калта ва жуда сийрак, уни ўстириш ва қалинлаштириш учун турли усуллардан фойдаланяпман. Яқинда интернетдан "Мах эффект" деган киприк ўстирувчи томчи кўринишидаги дори сотиб олдим ва фойдаланяпман. Россияда ишлаб чиқарилган, сертификати ҳам бор экан. Таркибида: Aqua, arctum majus extract, humulus lupulus extract, calsicum Annuum extract, urtica Dioica extract, propylene glycol, hydroxylated lanolin, panthenol, glycin, Abies Sibirica needles extract, PEG-40 hydrogenated castrol oil, trideceth-9, parfume, bensyl alcohol, methylchloroisothiazolinone моддалари бор экан. Сотган одамдан сўрасам кўзга кириб кетса ҳам мутлақо зарарсизлигини айтди. Кўриш қобилиятим пастроқ шунга хавотир олиб кўзимга киритмасликка ҳаракат қилсам ҳам барибир киряпти. Кўзга шу ва шунга ўхшаш киприк ўстирувчи (кастор, зайтун, қора седана) мойларининг зарари йўқми? Қўрқмай фойдаланаверайми?
Шифокор:
Ва алайкум ассалом ва роҳматуллоҳ. Авввло саволингизни айнан бизнинг сайтга йўллаганлигингиз учун беҳад ташаккур! Энг яхшиси 1 ампула 30%ли витамин Е + 1 ампула (ёки 10дона капсула) ватамин А + 1 мл канакунжут ёғи (касторовое масло) + 1мл табиий зайтун мойини аралаштириб қўйинг. Ҳар кеч уйқудан аввал киприклар илдиз соҳасига бир чизиқ тортиб суртинг (кўп суртманг, кўзга оқиб кирмасин). Тинмай 1 ой суртинг, сўнг менга натижа суратини жўнатасиз, ин шаа Аллоҳ. Киприкнинг яшаш муддати 200 кунлигини ҳам инобатга олиб қўйинг. Нафли бўлсин