Ҳомиладорликда антибиотиклар
Ассалому алайкум! Мен 2 ойлик ҳомиладорман. Ҳомиладорликнинг бошланиш вақтида пиелонефрит бн оғриб касалхонада даволандим. Ҳомиладорлигимни билмагандим. Докторлар мени антибиотиклар билан даволашди. Ҳомилам борлигини кейин билдим. Менга хомиладорликнинг 1-уч ойлигида антибиотиклар болага қаттиқ зарар кўрсатишини, уни ногирон қилиб қўйиши мумкин эканлигини айтишди. Ҳомилани тушириб юбориш керак экан. Динда бу масаланинг ҳукми қандай, нима қилсам тўғри бўлади? (Маълумот ўрнида: олган антибиотикларим: Ципрофлоксацин, ампициллин, сультасин, р/р рингера, ҳаммаси 3 кундан қилинган.)
Шифокор:
Ва алайкум ассалом ва роҳматуллоҳ. Тошкент шаҳридаги Республика Скрининг марказига ўша тавсияни берган шифокорингиздан йўлланма олиб боринг. Генетик врач кўриги, Альфа фетопротеинга қон тахлили, УТТ тахлили ўтказилгач, консилиум (шифокорлар маслаҳат кенгаши) тугал хулосани бера олади. Унгача ҳомилага шикаст етказиб қўйманг, яхши ниятда бўлинг, Аллоҳим мушкулингизни осон, охирини хайрли қилсин. Яхши тилакларингиз учун беҳад ташаккурларим. Дуоларингизга ҳамиша муҳтожмиз