Хотира заифлиги

03:06 / 22.03.2017 | Савол | 2771
Ассалому алайкум! Ҳозирги кунда жуда кўпчиликда хотира заифлиги кузатилади. Шунга қандай маслаҳат берасиз?
Руҳшунос:
.Мана бу маьлумотлар ҳам манфаатли деб ўйлайман .Иқтибос : » Стесс ва хотира .Стресс хотирани ёмонлашишига сабаб бўладими? ушбу саволга қисқача- ҳа деб жавоб бериш мумкин. Нимага стресс хотирани йўқолишига сабаб бўлади? Сиз стресс ҳолатига тушиб қолганизда, танангиз кортисол деб номланган гормонни ишлаб чиқаради.Бу гормоннинг асосий вазифаси ҳаёт учун муҳим саналган органларга(юрак ва нафас олиш системаси) кўпроқ энергияни етказиб беришдир. Бунга сабаб, стресс пайтида сизнинг муҳим органларизга ортиқча нагрузка тушганлиги учун, уларга катта энергия керек бўлади.Мисол учун , юрак тез ура бошлайди. Баъзида стресс жуда фойдалидир, озгинаси лекин. Негаки инсон стресс ҳолатида бўлса, ўзи қўлидан келмайдиган кучга эга бўлиши мумкин. Бундай ҳолатни айниқса имтихон олдидан сезганман, 1 семестр ўқимаган китобни 2-3 кун мобайнида тугатиб имтихонга тайёр бўлиб кирардим, албатта стресс туфайли.Ёки қўрқиб кетганимизда, унга реаксия тарзда стресс вазиятдан бизни олиб чиқиб кета ола
диган “қувват беради”. Аммо доимий ёки ҳаддан зиёд стресс ҳолатига тушиб қолиш, миямизни ўчириб қўяди, фикрлашга таъсир қилади, хотирани сусайтиради ва миямиздаги нерв ҳужайрани ўлдиради. Кортисол гормони айниқса мияни бир бўлаги ҳисобланган қисқа муддатли хотирани узоқ муддатга ўтказишда фаол қатнашувчи гиппокампусга таъсир ўтқазади. Бу стресс гормони гиппокампусни(бу миядаги орган янги хотираларни сақлаб қолинишига жавобгар) қобилятларини чегаралаб қўяди. Оқибатида, сиз янги маълумотни ўрганганизда у қисқа муддатли хотирага ўтади, бироқ узоқ муддатли хотирага ўтиш эҳтимоли озаяди. Узоқ муддатли хотирага ўтмаган маълумотни эса тўғри эслаб қолишда муаммоларга дучор бўлинади. Ўта ортиқча кортисол хаттоки сизнинг мавжуд хотирангизни қайта эслаб қолишга ҳам таъсир қилади.Ўзим кўп кузатганман кимнингдир ҳаётида қаттиқ стрессли воқеа бўлиб у анча муддатгача давом этса , ўша инсоннинг хотира ва фикрлаш бўлган когнитив функсиялари сусайганини. Бир танишим бўлар э
ди, у инсон рақамларни эслаб қолишда жуда уста эди, унинг қобилятига ҳавас қилар эдим , лекин бир йил ичида озгина ҳаётий қийинчилик ва олилавий муаммолар туфайли(яқинларининг вафоти ҳам) менга хотираси бўйича нолийдиган бўлиб қолди. Хўш , Ечим? Бир қанча стресс менежментга оид тавсиялар :
1. Кун давомида дам олишга ва ҳордиқ чиқаришга вақт сарфланг.Гарчи бу 15 минут бўлса ҳам ўзингизга ёқадиган бирон бир ишни бажаринг. Табиат қўйнида сайр ёки аста юриш ҳам сизнинг стресс даражаларингизни камайтиради деб таъкидлашади олимлар.Бир ўқитувчини билар эдим, у доимо олма ейишни ёқтирар эди, бу унга завқ бағишлар ҳам эди, ўзингизга ёққан машғулотларга катта эътибор беринг.
2. Кечки яхши уйқу ҳам стрессни олувчи ҳисобланади
3. Оддий нафас олиб чиқариш ҳам фойдали ҳисобланади
4. Сизни айнан нима шу ҳолатга солаётганини кузатинг ва иложи бўлса улардан қутулушни пайига тушинг
5. Классик мусиқани тинглаш ўзининг поситиве эффектларини беради Бу албатта қисқагина рўйҳат, аслида уни ян давом эттирса ҳам бўлади, аммо бошланишига ажойиб машқлар «.

Шуларга қўшимча равишда айтиш керакки , гуноҳдан қочиш,маьсиятлардан узоқ бўлиш хотирани мустаҳкам бўлишига пойдевор бўлади .Бунга тарихдан мисоллар жуда кўп . Мазҳаббошимиз Имоми Аьзам , буюк муҳаддис Имом ал-Бухорий , тиббиёт илмларининг асосчиси Ибн Синолар тақводор оилаларнинг фарзанди бўлишганлиги ва ҳаётларини тақво узра қурганликлари бунга етарли далилдир