Жума намози

14:20 / 11.02.2018 | Mumtozbegim | 2407
Ассалому алайкум! Жума намози фақат эркаклар учун фарзми? Ёки аёл киши ҳам уйида ўқиши жоизми?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Жума намози эркаклар учун фарздир. Аёлларга енгиллик бўлиши учун жамоатга ҳозир бўлиб, жума намозини ўқиш улардан соқит қилинган. Жума намозининг шартларидан бири жамоат билан масжидда ўқиш. Уйда жума ўқилмайди. Шунга кўра аёл киши уйида пешин намозини ўқийди.
Ториқ ибн Шиҳобдан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Жамоат ила жума (ўқиш) ҳар бир мусулмонга ҳақдир, вожибдир. Илло, тўрт тоифа бундан мустасно: мамлук қул, аёл киши, ёш бола ва бемор», дедилар».
Имом Абу Довуд ривоят қилган.
Валлоҳу аълам