Ассалому алайкум! Қимматли вақтизни ажратиб саволимга жавоб берганингиздан жуда хурсандман. Аллоҳ рози бўлсин, ишларингизнинг ривожини берсин, оилангиз фарзандларингизни соғ-саломат қилсин. Мен россиядаман, тошкентга боролмайман. Лекин шу ерда сиз айтган барча таҳлилларни топшириб қўйдим, жавобини кутяпмиз. УТТ натижларим яхши чиқди. Самимий тилаклар учун раҳмат, соғ бўлинг яна бир бор ташаккур!
Шифокор:
Ва алайкум ассалом ва роҳматуллоҳ. Тошкент шаҳридаги Республика Скрининг марказига ўша тавсияни берган шифокорингиздан йўлланма олиб боринг. Генетик врач кўриги, Альфа фетопротеинга қон тахлили, УТТ тахлили ўтказилгач, консилиум (шифокорлар маслаҳат кенгаши) тугал хулосани бера олади. Унгача ҳомилага шикаст етказиб қўйманг, яхши ниятда бўлинг, Аллоҳим мушкулингизни осон, охирини хайрли қилсин. Яхши тилакларингиз учун беҳад ташаккурларим. Дуоларингизга ҳамиша муҳтожмиз