Ва алайкум ассалом ва роҳматуллоҳ. Овқатларга албатта сабзавотли салатларни қўшиб ейишни тавсия қилинг (кунига камида 300 грамм атрофида сабзавот - мева, қодир бўлганингизча). Дорихонадан СОРБИТ кукун (туз шаклида ҳам бўлиши мумкин) олинг. Ҳар куни наҳорга 1 ош қошиғини 100 мл. илиқ сувга эритиб ичсинлар, ин шаа Аллоҳ муаммоларидан фориғ бўладилар. Ўрни келганда билдириб қўяй, СОРБИТ дори воситаси эмас, унга ўрганиб қолиш юзага келмайди. Исталган муддат қўллашлари мумкин. Нархи ҳам баланд эмас, мусофир юртда эса бу жуда муҳим. Шифо бўлсин