Фарзандимнинг нутқи равон эмас
11:08 / 27.02.2018 |
AminA22 |
2589
Ассалому алайкум! Менинг 5 ёшли қизим, 2 ёшли ўғлим бор, қизим боғчага борар эди, ҳозир уйда, боғчадан қайтариб олдик. Орада 4-5ой мактабгача тайёрлов курсига олиб бордим. Қишда кичкина ўғлим билан қатнашга қийналганим сабаб яна уйдамиз, ҳеч қандай тўгаракларга олиб бормаяпман. Энди кунлар иссигач олиб бормоқчиман, қизимни мажбурлаб эмас қобилиятидан келиб чиқиб йўналтиргим келяпти, лекин айни пайтда нутқи равон эмас, 2-3 ёшли болачалардек эркаланиб гапиради, кўп сўзларни тўғри талаффуз қила олмайди, кўпчилик гапига яхши тушунмайди, шунга логопедга олиб бормоқчи эдим, ўзи эса рақсга, гимнастикага қизиқади. Қанадай йўл тутай? Ҳаммасига олиб боришга шароитим йўқ. Олдиндан раҳмат!
Педагог:
.Ва алайкум ассалом! 1.Ҳурматли онахон, аввало ўзингиз фарзандларингизга ҳар намозингизда, айниқса таҳажжуд намозларида шифо сўрашни бошланг. Қуръонда келган шифо оятлари: "Тавба" сурасининг 14-ояти; "Юнус" сурасининг 57-ояти; "Наҳл" сурасининг 69-ояти; "Исро" сурасининг 82-ояти; "Шуъаро" сурасининг 80-ояти; "Фуссилат" сурасининг 44-оятларини ўқиб Аллодан комил шифо беришини сўраб дуо қилинг.
2. Қизингизни поликленикадаги невропатолог ва психолог кўригидан ўтказинг. Уларнинг тавсиялари асосида логопедга кўрсатишингиз керак.
Қизингиз билан ўзингиз ҳам ҳар куни Аллоҳнинг 99 исмини айтишни машқ қилинг. Чунки "и" товушини айтолмаётган бола "Қодир" - дея олган.
3. Қизингизни қўни-қўшни болалари билан ўнашига шороит яратиб беринг. Бола кўпчилик орасида, жамоатда ўзини тутишни, муомалани ўрганади