Ассалому алайкум! "Оила аъзоларингиздан бирор ким ножўя иш қилса беэътибор қолдирманг. Агар бало келса омматам келади" деган гап тўғрими?. Акамни ножўя ишлари, яъни судхўрдан пул олиши, номаҳрам қизлар билан юриши оиламиздагиларга ҳам урадими?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Аллоҳ сақласин. Ҳар ким ўз қилмишига жавобгар. Бошқанинг гуноҳига жавоб берилмайди. Аммо яқинларни тўғри йўлга солиш керак. Имкон қадар уни тартибга чақириш лозим. Аллоҳ ҳидоятга бошласин!.