Қуръон ўрганиш учун

23:20 / 06.03.2018 | Moh | 1394
Ассалому алайкум! Қуръонни араб тилида бемалол ўқий олиш учун нима қилай? Бирор ўқув курсида араб тилини ўрганиб олайми? Араб тилини яхши ўргатадиган марказни тавсия қила оласизми? Ундан сўнг Қуръон ўқишнинг нозик қоидаларини тажвид, қироатни қаерда ўрганаман?
Одинахон Муҳаммад Юсуф:
Ва алайкум ассалом! Дуо қилиб туринглар, яқин орада бундай курслар очилиб қолиш эҳтимоли катта. Валлоҳу аълам