Жуда ҳам қаттиқ асабийлашаман

16:30 / 12.03.2018 | Muslima bintu Abdulloh | 4804
Ассалому алайкум! Жуда қаттиқ асабийлашаман, фарзандларимга ҳам қаттиқ гапираман, турмуш ўртоғим билан ҳам кўп тортишиб қоламан! Менга қандай маслаҳат берасиз?
Руҳшунос:
Ва алайкум ассалом! Асабийлашиш, жиззакилик, сиқилиш, жаҳл келиши бекордан бекорга пайдо бӯлмайди. Унинг пайдо бӯлиш сабабини топиш керак. Бунинг учун руҳшунос билан сухбатлашиб кӯрсангиз, руҳшунос сабабини топиб, уни батамом енгишга ёрдам беради. Ҳозирча эса, кунига камида икки литр сув ичиб туришни, нонуштага хурмо ва зайтун истеъмол қилишни, ва аксинча, аччиқ, шӯр, ӯта ёғли таомлардан тийилиб туришингизни, кечқурун уйқудан ярим соат, қирқ минут олдин илиқ бир пиёла сутга бир чой қошиқ асал солиб ичишни тавсия эта оламан. “Аср”, “Шарҳ” сураларини, истиғфор ва салавотларни тез-тез ӯқиб турсангиз қалбингизга анча сокинлик беради. Валлоҳу аълам!.