Диний савол
Ассалому алайкум! Аёл киши турмуш ўртоғининг розилиги билан маҳрамсиз умра зиёратига борса гуноҳ эмасми?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом!
عَنْ أَبِى سَعِيدٍ الْخُدْرِىِّ قَالَ قَالَ رَسُولُ اللَّهِ -صلى الله عليه وسلم- "لاَ يَحِلُّ لاِمْرَأَةٍ تُؤْمِنُ بِاللَّهِ وَالْيَوْمِ الآخِرِ أَنْ تُسَافِرَ سَفَرًا يَكُونُ ثَلاَثَةَ أَيَّامٍ فَصَاعِدًا إِلاَّ وَمَعَهَا أَبُوهَا أَوِ ابْنُهَا أَوْ زَوْجُهَا أَوْ أَخُوهَا أَوْ ذُو مَحْرَمٍ مِنْهَا".
Абу Саъид Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: “Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирган аёлга уч кунлик ва ундан ортиқ масофага отаси ёки ўғли, ёки эри ёки ака-укаси ёки маҳрам қариндошисиз сафар қилиши ҳалол бўлмайди”.
Бизнинг мазҳабда аёл уч кунлик сафарга маҳрамсиз чиқмайди, бу сафар гарчи ҳаж ва умра учун бўлса ҳам. Валлоҳу аълам