Ассалому алайкум! Ўғлим таҳорат олишни, намоз ўқишни опаларига ўргатганимда ўрганиб олган эди. Ўзига ўргатишни бошласам негадир ҳоҳламагандай туюларди. 11 ёшга кирди. Энди қаттиқ туриб ўргатишим керак деб ҳар тонг бир, бир ярим соат дарс ўтишни бошладим. Тонг саҳарда уйғотмасам кундузи деярли уйда бўлмайди. Эрталабдан тушгача спортга, кундуз то кечгача мактабга кетади. Орада бир-икки соат бўш вақтида дарс қилади. Секин ваъз-насиҳат билан дарс ўтишни бошлаймиз дедим. Таҳоратда, намозда ўрганганларини мустаҳкамлаш, камчиликларини тўлдириш, "муаллиму соний" дан ҳарфлар ўргатишни бошладим. Эрта туришга эринсаям бир амаллаб яхши гап билан уйғотаман. “Мени қийнаяпсиз спортда чарчаб қоляпман” деган баҳона қилди. Аввалига кўнмадим, энди эса нимани сўрасам атай “эсимда йўқ, билмайман” дан нарига ўтмаяпти. Қандай кўнглига йўл топишни билмаяпман. Бирор мукофот ваъда қилмоқчи бўлсам, “кераги йўқ” дейди. Нима қилишга ҳайронман. Маслаҳат беринглар!
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Беш маҳал намозларига маҳкам туринг. Чунки ҳадиси шарифда ўн ёшдан кейин намоз ўқимаган болаларни уриш кераклиги айтилган. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ёш болани етти ёшида намоз ўқишга буюринг, ўн ёшга етганда ҳам ўқимаса, уринг», – дедилар».
Термизий ривоят қилган.
Бошқа таълимларни ҳам тоқати кўтарганича ўргатаверасиз. Шунингдек мураббий ва руҳшуносларимиз тавсияларини ҳам олинг. Валлоҳу аълам