Эътикоф ҳақида

16:48 / 24.03.2018 | 11111111111 | 1135
Ассалому алайкум! Ассаламу алайкум! Аёл киши уйида эътикоф ўтирса уйидаги зарурий ишларини (масалан: овқат тайёрлаш) қилиши мумкинми?
Рамазонни охирги 10 кунидаги ўтириладиган эътикофни бузиб қўйган аёл (билмасдан кўчага чиққан) яна 10 кун тўлиқ ўтириб бериши керакми?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Зарурий ишлар деганда асосан таҳорат қилиш, еб ичиш назарда тутилади. Овқат ҳозирлайдиган одам бўлмаса, ҳозирлаши жоиз. Аммо имкон қадар шу ишга ҳам чалғимагани дуруст. Дунё ишларидан четда бўлишга уриниш керак.
Эътикофни бузганда, қайтадан тўлиқ ўтиради. Валлоҳу аълам