Ассалому алайкум! Беминнат хизматларингиз ажрини Роббим беҳисоб берсин.
Бировни менда карзи бўлса ва мен у пулни олиб, бўйнимда вожиб бўлган бир гуноҳим эвазига садақани бермоқчи бўлсам шу қарзи бор одамга қарздан кечиб садақалигини билдирсам бўлаверадими? Ёки қўлимга олиб, кейин қайтишим керакми?
Ёки мендан қарзи бор одамдан пулимни олиб, унинг бошқа қарзини тўлаб қўйсам бўладими?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Вожиб бўлган садақани аввал қўлига олиб кейин ўзгага мулк қилиб бериш керак. Қарзни кечиш билан садақа адо бўлмайди. Валлоҳу аълам