Таҳорат тартибига оид

18:04 / 28.03.2018 | Moh | 1183
Ассалому алайкум! Бир жойда таҳорат қилиб, сўнгида оёқни бошқа жойга ўтиб, масалан уйга кириб ювса таҳорат тартиб билан олинмаган бўлар экан. Саволим: мен ваннада таҳоратни бир бошидан қиламану, фақат оғиз ва бурунни ваннанинг ичида ювмайман. Ваннага нажосат, ёмон нарса тушмаслиги учун таҳоратни охирида ҳовлига чиқиб юваман. Бу ҳам тартибсиз таҳорат олиш бўлиб қоладими?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Бир жойда баъзи аъзоларни, қолганларини бошқа ерда ювиш тартибга эмас, кетма-кетлик ювишга киради. Аммо сиз аввал бошқа аъзоларингизни ювиб, сўнгида оғиз бурунни ювиш билан таҳорат тартибини бузар экансиз. Тартиб бўйича бу икки аъзо таҳорат бошроғида ювилади. Шуни билиш керакки бу икки аъзодан покликни булғайдиган даражада нажосат чиқмайди. Вақти келса, ваннада ғусл қиласиз, аврат ҳам ўша ерда ювилади. Аврат эса нажосатли ер, оғиз бурун ундан анча покроқ. Сизга тавсиям таҳоратни тартиби билан ё ваннахонангизда, ё бошидан охиригача ҳовлингизда қилинг. Таҳоратдаги тартиб ва кетма-кетликлар суннатдандир. Валлоҳу аълам