Беморнинг намози

04:33 / 03.04.2018 | Феруза | 3049
Ассалому алайкум! Бир якин танишим 5 ой олдин операция бўлди. Грижа ва қорин соҳасига сетка қўйилди. Ўзлари тўла инсон. Ерга ўтириб туришга қийналади. Намозни стулга ўтириб, саждани столга жойнамоз солиб ўқимокда. Шу тўғрими?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Қиёмда туриш фарз. Шунинг учун қиёмда тўлиқ туриб, рукуъ ва саждани ишора билан қилса бўлади. Қуйидаги линкда батафсил берилган.

https://islom.uz/view/kursida-otirib-namoz-okish
عَنْ جَابِرٍ  قَالَ: بَعَثَنِي رَسُولُ اللهِ  فِي حَاجَةٍ فَجِئْتُ وَهُوَ يُصَلِّي عَلَى رَاحِلَتِهِ نَحْوَ الْمَشْرِقِ وَالسُّجُودُ أَخْفَضُ مِنَ الرُّكُوعِ. رَوَاهُ أَصْحَابُ السُّنَنِ.
374. Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам мени бир иш билан юбордилар. Қайтиб келсам, уловлари устида машриққа қараб, намоз ўқиётган эканлар. Сажда(лари) рукуъдан пастроқ эди».
«Сунан» эгалари ривоят қилганлар