Маҳр

11:28 / 04.04.2018 | Dafna | 1159
Ассалому алайкум! Ассаламу алайкум!
Никоҳдан олдинги берилган тилло узук никоҳдан кейин аёлнинг розилиги билан маҳрга ўтадими ёки эр албатта маҳрни ният қилган бўлиши керакми?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Маҳрга келишиб, рози ризолик бўлиб бўлган экан, бу иш тўғри, иншааллоҳ. Ўша маҳрга ўтади ва никоҳ дуруст иншааллоҳ. Лекин ўша узук баҳоси энг кам маҳр қийматидан паст бўлмаслиги керак. Валлоҳу аълам.
Маҳрнинг ози ўн дирҳамдир.Ўн дирҳам бир динорга тенг келади. Бу нисобга етган молнинг йигирмадан бири деганидир.Имом Байҳақий ва Ибн Аби Ҳотимлар қилган ривоятда «Ўн дирҳамдан оз маҳр йўқ», дейилган. Агар ўндан озни айтган бўлса ҳам ўн дирҳам вожиб бўлади.Маҳр пул бўлиши шарт эмас. Кийим, тақинчоқ ёки шунга ўхшаш мулк бўладиган ва ҳалол нарса бўлса жоиз. Куёв тараф ўн дирҳам ёки унинг қийматидан оз миқдордаги нарсани маҳр деб айтган бўлса, бари бир ўн дирҳам ёки унинг қийматидаги нарсани бериши лозим бўлади