Ассалому алайкум! Аллоҳга шукур мана иссиқ кунлар ҳам келмоқда. Кўпчиликни қийнайдиган муаммо - терлашнинг давоси борми? Ёшим 23 да, аввалари бу муаммо мени қийнамас эди. Аммо биринчи фарзандимни дунёга келтирганимдан кейин терлашга қарши ечим топа олмадим. Кўп усул ва воситаларни қўллаб кўрганман. Айниқса кесарча кесиш орқали фарзандимни дунёга келтиргач жуда қаттиқ терлайдиган бўлиб қолганман, сув бўлиб кетаман. Гемоглабинни текширсам 116 чиққан. Гигиенага қаттиқ риоя қиламан. Медицина томонидан қандай даволаш усуллари мавжуд?