Қунут дуоси

14:56 / 10.02.2018 | 11111111111 | 1801
Ассалому алайкум! “Қунут” дуосини ва “Оятал курсий” ни намозларда замсура қилиб ўқиб юрса бўладими?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! “Қунут” дуосини зам сура қилиб ўқиб бўлмайди. Чунки у ўз номи билан дуо ва унинг ўз ўрни бор. У Витрнинг учинчи ракъатида зам сурадан кейин ўқилади. Зам қилиш учун сура ёки суралардан маълум оятлар бўлиши зарур. “Оятул курси” ни зам қилиб бўлади. Чунки у “Бақара” сурасидан бир оят. Валлоҳу аълам