Она сути

14:58 / 07.04.2018 | Sanobarxon | 1579
Ассалому алайкум! Муҳтарама шифокоримиз, сиздан ўзимда содир бўлган ҳолат ҳақида сўрамочи эдим. Мен режалаштирилган кесарча кесиш орқали фарзандимни дунёга келтирдим. Операциядан сўнг сут яхши келмай, фарзандимни махсус озуқа билан озиқлантириб турдик. Дори-дармонлар ҳам ёрдам бермай, камайиб бориб, охири умуман сут келмай қўйди. Умумий олганда фарзандим 1 ой ҳам она сути билан озиқланмади. Ҳеч нарса она сутига тенг келмаслигини биламан. Кейинги фарзандларимда ҳам шундай бўлмаслиги учун нималарга эътибор беришим керак? Онам, опамларда сутдан умуман муаммо бўлмаган, менда ҳатто стресс ҳолатиям кузатилмаганди. Бу ҳолат нимадан бўлиши мумкин?
Шифокор:
.Нафи етса қувонаман. Аввалида эндокринологнинг малакалисига учранг, сиздаги айни дамдаги клиник белгиларни кўргач, айнан қайси муддатда ва қайси гормонлар топширилиши схемасини ҳайз цикли инобати билан белгилаб берадилар ин шаа Аллоҳ