Сепкилни йўқотиш

22:43 / 09.04.2018 | Xadiyja Asqarovna | 1417
Ассалому алайкум! Ассаламу алайкум! Опам юзидаги сепкилларини йўқотиш ниятида косметологга борганида, буни лазер нури билан куйдириб амалга ошириш мумкинлигини айтишибди. Яқинда никоҳ тўйи. Агар эри хоҳласа, аёл сепкилларини шундай тарзда йўқотса бўладими? Динимизда бунга қандай қаралади? Жавоб учун олдиндан раҳмат!
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Одамлар эрмак қиладиган даражада бадшаклни ўзгартириш шаръан жоиз. Чунки у айб ҳисобланади, аммо у даражада бўлмаган аъзони янада гўзал бўлиши учун жарроҳлик амалиётини ўтказиш гуноҳ ҳисобланади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам чиройли бўлиши учун тишларини орасини очдирувчи аёлларни лаънатлаганлар. Масалан ғилай кўзни ғилайлигини операция қилиб тўғрилатиш мумкин. Тишларни ҳам текислаш мумкин. Болаларни лабидаги туғма тиртиқларни ҳам тўғрилаш мумкин.