Ассалому алайкум! Ҳозирги кунда пардоз бузилмаслиги учун Фиксатор деган нарса ишлатишяпти. Бунда пардоздан сўнг Фиксатор юзга сепилади ва пардоз узоқ муддатга сақланиб қолади. Кўпчилик муслима қизларимиз ҳам таҳорат қилсам ҳам пардозим бузилмаяпти деб хурсанд бўлиб, ундан фойдаланишяпти. Мен ҳам ундан сотиб олмоқчи эдим, аммо иккиланиб қолдим. У билан таҳорат олса қабул бўладими?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Мазкур нарса ғолибо сувни ўтказмайди. Агар ўтказганида пардоз қолмас эди. Таҳорат пайтида ювилиш керак бўлган аъзоларга сув тегмаса, таҳорат ҳосил бўлмайди. Бу нарса узоқ вақт ювинмайдиган ёки таҳорат қилмайдиганларга хос бўлса керак. Валлоҳу аълам