Туғма ногирон, ақли заиф бўлиб туғилган фарзандлар

17:27 / 15.04.2018 | farruh sharipov | 2463
Ассалому алайкум! Туғма ногирон, ақли заиф бўлиб туғилган фарзандлар қиёматда савол-жавобсиз жаннатга кирадими? Ота-онасига ажр борми?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Аллоҳ таоло бандаларига тоқатларидан ташқари нарсани юкламайди. Савол-жавоблари ўзларига берилган имкониятга қараб бўлади. Аллоҳ таоло одил Зотдир. Мутлақ савол жавоб бўлмайди деган гап йўқ. Баъзилар ногирон бўлгани билан ақли бутун бўлиши бор. Ақлсизлардан таклиф соқит бўлади. Бундай нуқсонли фарзандлари борлар Аллоҳнинг тақдирига рози бўлганлари ва сабр қилганлари учун албатта ажр ва савоблардан баҳраманд бўладилар. Валлоҳу аълам