Зиёрат ҳақида

18:57 / 15.05.2018 | zulayxo | 2357
Ассалому алайкум! Ассалому алайкум Одинахон опа! Юртимизда зиёрат қилинадиган жойлар бор. Масалан: Занги ота зиёратгоҳи ! Ундай жойларни зиёрат қилиш мумкинми?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Бу ва бу каби жойларни шаръий ҳолатда зиёрат қилиш жоиз. Мақбараларни зиёрат қилишдан асосий икки мақсад: Ибратланиш ва ўтган мўминларнинг ҳаққига дуо қилиш. Бундан ортиқча ишларни қилиш жоиз эмас. Валлоҳу аълам