Турли мавзуда

06:31 / 17.04.2018 | София | 1104
Ассалому алайкум!
Саволлар:
1. Эмизикли аёл рамазон ойида рўза тутса жоизми?
2. Қиз фарзандни неча ёшгача эмизиш керак? Ўғил фарзандничи?
3. 2 та зирак тақиш учун 1қулоқда 2 та тешик тештирса мумкинми?
4. Намоз ўқиётганда рукуъда “Субҳана роббиял азийм” ўрнига “Субҳана роббиял карийм” сўзини айтса бўладими? З ҳарфи нотўғри талаффузидан қочиш мақсадида.
5. Яқинда янгитдан нашрда чоп этилган “Муқаддас ойлар ва мустажаб дуолар” китобини ўқишни тавсия қиласизми?
6. Ҳадича исми аслида қандай ёзилади? Қизимнинг метркасида Ҳадича ёзилган, аммо яқинда айрим китобларда Ҳадийча ва айримларида Ҳадижа экан. Агар хато бўлса демак метркасини янгилашимиз керакми?
Одинахон Муҳаммад Юсуф:
Ва алайкум ассалом!
1) Ният қилиб тутиб кўринг. Сизга ва болага қийин бўлмаса давом эттираверасиз. Қийин бўлса, очасиз.
2) Иккиси ҳам икки ёшгача эмизилади.
3) Жоиз
4) Жоиз, аммо тарки суннат бўлади.
5) Тавсия қилмайман.
Валлоҳу аълам!.